avatar
Куч
0.50
Рейтинг
+0.20

Navoiy viloyati O'MKHTB

Мақолалар

Навоийда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ўқув амалий-семинар ўтказилди

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Навоийда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ўқув амалий-семинар ўтказилди
 
Навоий вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ташаббуси билан Навоий шаҳрида  Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ўқув амалий-семинар ўтказилди
Семинарда Навоий вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Б.Тошев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 378-сонли қонуннинг ҳар бир боби бўйича тушунтириб берди. Ушбу қонуннинг  31 моддасига алоҳида эътибор қаратиб, унинг мазмун моҳиятини слайдлар орқали семинар қатнашчиларига очиб берди шунингдек, ариза, шикоят ва таклифлар бўйича ҳаётий мисоллар келтириб, семинар қатнашчилари билан фикр-мулоҳазалар алмашди.
Навоий вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси адлия кичик маслаҳатчиси А.Сувонов   сўзга чиқиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда жисмоний ва юридик  шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтиб, мурожаатларни белгиланган муддатларда масъул ходимлар томонидан ижросини таъминлаш, ариза ва шикоятларни ўз вақтида „Мурожаатларни қайд этиш китобига” қайд этиб бориш ҳамда мурожаат қилган фуқароларга белгиланган муддатда жавоб хатларни юборилиши шунингдек  шикоят ва таклифлар бўйича ҳаётий мисоллар келтириб, семинар қатнашчилари билан фикр-мулоҳазалар алмашди.
  Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлар бирлашмаси юридик бўлими мудири А.Рахматов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг ҳар бир боб ва моддаларига алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда Қонуннинг ижросини тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2015 йил 31 мартдаги „Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 73-сонли Қарори чиқарилганлиги айтиб, Низомнинг мазмун-моҳиятини семинар қатнашчиларига очиб берди. Шунингдек, ариза, шикоят ва таклифлар бўйича ҳаётий мисоллар келтириб, семинар қатнашчилари билан фикр-мулоҳазалар алмашди.
 
 

Hamkorlikning yangi ufqlari

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Навоийда Германия давлатининг «Хорижий мактаблар марказий бошқармасининг немис тили бўйича координатори ва консультанти Свен Шрёдер навбатдаги ташриф билан бўлди.
 
Свен Шрёдер таълим муассасасида немис тили фанининг ўқитилиш даражаси ва ўқувчиларнинг билим даражалари билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий давлат  кончилик инстиути қошидаги 2-сонли академик лицейида ўқитувчи Н.Қаҳҳорованинг немис тили фанидан дарс машғулотини „Хорижий тиллар” йўналиши 3-“С”-13 гуруҳидаги „Модал феъллар (Die Modalverben)” мавзусидаги дарс машғулотида иштирок этди. Дарсда  8 нафар ўқувчи иштирок этди. Дарс машғулоти давомида фан ўқитувчиси томонидан замонавий илғор-педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда мавзу тушунтирилди. Жумладан, фан ўқитувчиси томонидан ўқувчилар диққатига ноутбук воситасида мавзуга оид аудио материал (немис тилида) эшиттирилди ва ўқувчилар матнда тушириб қолдирилган модал феълларни ҳамда шаҳар номларини нуқталар ўрнига ёзиб, матнни тўлдиришди ва ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан матнни якунлашди. Сўнгра, фан ўқитувчиси томонидан ушбу матн юзасидан ўқувчиларга саволлар берилди. Ўқувчилар берилган саволларга муносиб жавоб қайтаришди. Дарс давомида ўқувчилари фаол иштирок этишди ва мавзуга оид, модал феъллар иштирокида турли мазмундаги гаплар туздилар. Дарс якунида, Свен Шрёдер ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Свен Шрёдер ўқувчилар билан немис тилида эркин мулоқатда бўлди. Ўқувчилар координатор Свен Шрёдерга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилди.

Навоийда "Ягонасан муқаддас Ватан!” танлови ўтказилди

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги «Ягонасан муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги ПҚ-1091-сонли қарори ижроси бўйича қабул қилингин Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 20 майдаги 24/ҚҚ-сонли, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2009 йил 20 майдаги ҚҚ-12-сонли, „Камолот” ёшлар ижтимоий-ҳаракати Марказий Кенгашининг 2009 йил 20 майдаги 01-04/275-сонли ҳамда Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг 2008 йил 5 майдаги 15/12-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган ўқувчи-ёшларнинг ватанга садоқат, унинг тақдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш, уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш, халқ ижодиёти дурдоналарини, фольклор санъатини янада ривожлантириш, халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари, удумларини келажагимиз ворислари бўлган ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 27 майдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида „Ягонасан, муқаддас Ватан!” ва “Барҳаёт анъаналар” кўрик танловининг ўтказиш тўғрисида” ги 160-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан Навоий маданият ва санъат коллежида танловларнинг биринчи босқичи ғолиблари иштирокида ўтказилди.
Барча 1та расмни кўрсатиш →

Navoiyda Insholar tanlovi

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли Қарори, Республика комиссиясининг 2015 йил 23 февралда ўтказилган 14-сон мажлиси баёни, вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 10 мартдаги «Кексаларни эъзозлаш йили” вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-38-сонли қарори, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 4 мартдаги „Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 48-сонли буйруғи ҳамда Навоий вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2015 йил 2 апрелдаги “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида „Мен “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини қандай тушундим?” мавзусида иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги114-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида НДКИ қошидаги 2-сонли академик лицейида ўқувчи-ёшлари ўртасида »Мен «Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини қандай тушундим?” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Иншолар танловига вилоятдаги барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлардан туман босқичида ғолибликни қўлга киритдан 1 нафардан иқтидорли ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
»Мен «Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини қандай тушундим?”мавзусидаги иншолар танловида Навбаҳор иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси 1-ўрин, НДПИ қошидаги компьютер технологиялари академик лицейи ҳамда Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари 2-ўринҳамда НДПИ қошидаги академик лицей, НДКИ қошидаги 2-сонли академик лицей ва Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари 3-ўринларни эгаллашди ва Навоий вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Танловда фахрли 1-ўринни эгаллаган Навбаҳор иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 1-35 гуруҳ 1-босқич ўқувчиси Аъзамова МунисаРеспублика босқичига иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди ва Тошкент шаҳридаги Тошкент педагогика коллежи ўтказилган иншолар танловиниг республика босқичида 4 ўринни қўлга киритди.
 
Ушбу иншолар танловини ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, юксак ахлоқ, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиш рўҳида тарбиялаш, уларнинг онгини миллий қадриятлар, умуминсоний анъаналар билан бойитиш, маънавиятини юксалтириш, кекса ва ногиронларни ҳурмат қилишга ўргатиш ҳамда ёш авлод қалбида ғоявий бўшлиқ вужудга келишига йўл қўймаслик ишларини давом эттириш, Ватанимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари айниқса, таълим тизимидаги ислоҳатлар, бугунги кунда ёшлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар тўғрисидаги қарашларини мустаҳкамлаш, ҳолисона фикрларини ёритишга кўмаклашиш ҳамда ўқувчи-ёшларнинг таълим-тарбияжараёнига бўлган муносабати, улардаги билим, малака ва кўникманинг шаклланганлиги ва тегишли фанларнинг ўқитилиши ва ўзлаштирилиши сифат кўрсаткичини аниқлашдан иборат.

Navoiyda tadbir

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
 Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Навоий кончилик коллежида Навоий шаҳар прокуратураси, Навоий шаҳар ИИБ ходимлари, вилоят наркология диспансери ва шаҳар ўсмирлар поликлиникаси шифокорлари иштироккида «Гиёҳвандлик умр заволи” ва „Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзуларида тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбирга 180 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.